Кечки Анҳор: 17 январь янгиликлари

Кечки Анҳор: 17 январь янгиликлари

Навоийдаги савдо мажмуида 6 та кийим-кечак дўкони ёнган, яна 14 таси зарар кўрган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
 
Colgate-Galaxy низосида Америка компанияси ғолиб чиқди. Бундан олдин компания ўзининг интеллектуал мулкини ҳимоя қилганди. Ўтган йил май ойида Colgate тиш пастасининг ўрамини имитация қилган Torimed Pharm компанияси қонунбузар сифатида тан олинганди. Бу сафарМонополияга қарши курашиш қўмитаси Dentafill Plyus компаниясини рақобат тўғрисидаги қонунчилик соҳасининг қоидабузари сифатида тан олди. Компания Colgate товар белгисини имитация қилувчи тиш чўткаларини ишлаб чиқарган.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ЙТҲ бўйича батафсил статистикани чоп эта бошлади. Бошқарамада таъкидлашларича, бундан буён статистика мунтазам асосда эълон қилинади. Айтиш жоизки, ЙТҲ сони мамлакатнинг иқтисодий ўсишига таъсир қилиши мумкин.
 
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,2% га ошди. У ўтган йил билан солиштирганда 8,7 млрд долларга ўсган. 2019 йил якунлари бўйича мазкур кўрсаткич 42,2 млрд долларни ташкил қилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Газдевайс» бўйича ҳужжат лойиҳаси рақобатни чеклашини билдирди. Россия компанияси ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» жамияти тендер ўтказмасдан туриб, янгидан қуриладиган уйларда ўрнатиш учун газ ҳисоблагичларини сотишни таклиф қилганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу таклифлар “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга зид эканини таъкидлайди. Қўмита бозорнинг барча иштирокчиларига тенг шароитларни яратиш учун ҳисоблагичларни тендер ўтказиш йўли билан харид қилишни тавсия этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.