Кечки Анхор: 20 февраль янгиликлари

Кечки Анхор: 20 февраль янгиликлари

Туркия ва Ўзбекистон товар айланмасини 5 млрд долларгача оширмоқчи. “Биз икки томонлама савдо муносабатларида илк бор 1 млрд доллардак ошдик, аммо ҳали узоқ йўлни босишимиз керак”, — деди Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған Шавкат Мирзиёев билан музокаралар  якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
 
Метро йўналишини Нурафшон шаҳригача етказиш режалаштирилмоқдаБош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг сўзларига кўра, “яқинда [Тошкентдан] Нурафшонгача метро ишга тушади”.
 
Навоий ва Андижон ажропортларида “очиқ осмон” режими жорий этилади. Навоий ва Термиз аэропортларида юк авиакомпанияларининг рейслари учун Ўзбекистонда ҳаво транспорти ёрдамида юк ташувларини ривожлантириш мақсадида ҳаво эркинлигининг еттинчи даражасини тақдим этиш режалаштирилмоқда.
 
Қашқадарёда аёл киши ўзини прокуратура биноси ёнида ёқиб юборди. Унинг 60 ёшли отаси қизини қутқаришга уриниш пайтида куйиш жароҳатларини олган ва вилоят касалхонасига ётқизилган. Отасининг сўзларига кўра, унинг қизи прокуратурада уйининг бузилишига қарши ариза бермоқчи бўлган, аммо қўриқчилар уни “прокуратурада ҳеч ким йўқ” деб бино ичига қўймаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.