Кечки Анҳор: 23 январь янгиликлари

Кечки Анҳор: 23 январь янгиликлари

Меҳнатга такрор мажбурлаш жиноий жиноятга айланди. Вояга етмаганларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғига, хавфсизлиги ва ахлоқига зарар етказиши мумкин бўлган ишларда худди шу қилмиш учун маъмурий жазода қўлланганидан кейин ҳам фойдаланиш базавий ҳисоб миқдорининг 25 бараваригача жарима ёки муайян ҳуқуқдан 3 йилгача маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ҳозир кўрсатилган жарима базавий ҳисоб миқдорининг 20 дан 30 бараваригача бўлган миқдорни ташкил қилади.
 
Короновирус туфайли Ўзбекистон аэропортлари портатив тепловизорлар билан жиҳозланди. Биринчи навбатда Хитойдан учиб келган йўловчилар текширилмоқда. “Ҳозир короновирус бўйича эпидемиологик вазият борасида аҳоли ташвишланиши учун асослар йўқ”, – дея таъкидламоқда ССВнинг вакиллари.
 
2019 йил якунлари бўйича Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди. Экспорт қиймати $2,9 млрд.ни, импорт $5,1 млрд.ни ташкил қилган. Хитойнинг умумий ташқи савдо ҳажмидаги улуши 18,1% гача ўсган.  

Самарқандда хусусий уйларни бузиш ҳисобидан меҳмонхоналар қуришдан воз кечишди. Меҳмонхоналар ШҲТ меҳмонларини қабул қилиш учун хизмат қилиши кўзда тутилганди. Самарқанд ҳокимиятининг қайд этишича, Намозгоҳ ва Ибн Сино ҳудудидаги хусусий уйларни бузиш ҳисобидан меҳмонхоналар қуриш бўйича дастлабки режалар бекор қилинган.

Хусусий бандлик агентликлари ҳақидаги қонунни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги моддаси мансабдор шахс томонидан юқоридаги қонуннинг бузилиши учун 10 дан 15 гача базавий ҳисоб миқдоридаги жаримани кўзда тутади. Ушбу агентликлар томонидан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни Меҳнат вазирлигига тақдим этмаслик, маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки уларни тақдим этиш муддатларининг бузилиши 15 дан 20 гача базавий ҳисоб миқдорида жарима солинишига сабабчи бўлади. йил давомида такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилганида – 25 дан 30 гача БҲМда жарима солинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.