Кечки Анҳор: 24 декабрь янгиликлари
Яшнабод туман ҳокимлигида баённома “қораламалари”дан фойдаланиш ҳолатига изоҳ берилди. Бундан олдин юрист ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Қудрат Хусанов хабарларининг скриншотларини чоп этганди. Уларда Хусанов баённомаларнинг қораламаларини сайлов участкаларидан зудлик билан олиб келишларини топширади. “Бу баённомаларга аралашиш эмас, балки туман сайлов комиссияси изоҳ бериши учун таклифдир. Вақт етишмагани учун биз уларни Telegram-гуруҳ орқали таклиф қилдик. Мен барибир бу йиғилишда қатнашмаган бўлардим, чунки ҳокимиятда эдим”, — дейди ҳокимлия вакили Қудрат Хусанов.
“Андижон” халқаро аэропорти бир йилдан сўнг яна ўз фаолиятини тиклади. Андижон-Тошкент йўналиши бўйича охирги мунтазам рейс ўтган йил октябрь ойида амалга оширилган эди.
Тўрт ёшли қизчани деразадан улоқтирган эркакка қарши жиноий иш қўзғатилди. Воқеа 20 декабрь куни соат 1:30 да содир бўлган. Фуқаро В.К. (1978 йилда туғилган, олдин судланган) ўзи билан бирга яшовчи аёли М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Уларнинг ўртасида жанжал чиққан, натижада эркакнинг жаҳли чиқиб, унинг қизини деразадан улоқтирган. Қизча касалхонага етказилган, шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.
Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияга қўшилди. Ўзбекистон Президенти томонидан 23 декабрда имзоланган ушбу ҳужжат миллий фитосанитария тизими фаолиятини халқаро стандартлар бўйича ташкиллаштириш имконини беради. Конвенция ўсимликлар ёки ўсимлик маҳсулотларининг барча трансчегаравий ҳаракатларига тааллуқли.
Тошкентнинг бош арчаси МДҲ мамлакатлари орасида энг баланд учталикдан ўрин олди. Унинг баландлиги 36 метрни ташкил қилди. Рейтингнинг биринчи сатрларини Ашхабад (40 метр) ва Ереван (37 метр) эгаллади.
Шарҳлар