Кечки Анҳор: 26 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 26 февраль янгиликлари

Гулнора Каримова унга қарши жиноий иш тўхтатилиши эвазига 686 млн долларлик даъводан воз кечишга тайёр. Каримова шундай мазмундаги хат билан Ўзбекистон президенти номига мурожаат қилди. Каримованинг фикрича, унга тайинланган барча муддатлар, уй қамоғини ҳам ҳисобга олган ҳолда, ўтаб бўлинган.
 
Сирдарёда ис газидан икки киши заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган. Заҳарланишга иситиш печи сабабчи бўлган. Яна иккита заҳарланиш ҳолати Фарғона вилоятида қайд этилган: икки киши ҳалок бўлган, бир нафари касалхонага ётқизилган.
 
Алия Юнусова болалар омбудсменини бошқаради. Бундан олдин 15 йил давомида Юнусова Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати сифатида фаолият юритди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Урганчдаги форумда қарийб 500 млн долларлик келишувни имзолади. Тадбирда икки мамлакат бош вазири қатнашди. Жами 30 та келишув имзоланди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 1 майдан солиқ эксперименти ишга тушади. Хусусан сув мотоцикллари, квадрацикллар, парапланлар ва дельтапланлар ҳамда ёғоч каравотлар ва шунга ўхшаш ижарага олинадиган дам олиш объектлари жисмоний шахсларнинг даромад манбаига киритилади ва солиққа тортилади.  Талаблар оилавий меҳмон уйларида хизматлар кўрсатадиган жисмоний шахсларга тааллуқли бўлмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.