Кечки Анҳор: 30 декабрь янгиликлари
Ўзбекистон БАА резидентлари учун визасиз режимни жорий этмоқда. 2020 йил 1 январдан бошлаб визасиз режим 30 кунни ташкил қилади. БАА резидентлари резидентлик визасмининг асл нусхасини тақдим этади, унинг амал қилиш муддати мамлакатга кириш пайтида камида 90 кунни ташкил қилиши керак.
ИИВ раҳбари ёшлар орасида жиноятчиликни камайтириш учун шахсан жавобгар бўлади. Шавкат Мирзиёев икки ой ичида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини ошириш ва барча давлат органлари ва жамоатчилик билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.
Procter and Gamble ўз маҳсулотини Ўзбекистонда ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилигида Procter and Gamble компаниясининг вице-президенти ва бош директори Д.Куртасланоглу бошчилигидаги компания делегацияси билан учрашувдан кейин маълум бўлди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс яна бир модда билан тўлдирилиши мумкин. Хусусан, қонун лойиҳасига кўра, ўқитувчининг профессионал фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишэнг кам иш ҳақининг бешдан етти бараваригача миқдорда жаримага тортилишга сабабчи бўлади, мансабдор шахслар учун жарима энг кам иш ҳақининг еттидан ўн бараваригачани ташкил қилади.
Ўзбекистон Президенти ажрашишлар сони ошаётгани учун ташкилотлар раҳбарларини танқид остига олди. “Ажрашишлар сони ўсиб бормоқда. Ҳамма жим… Аёллар қўмитаси, “Оила” маркази, “Маҳалла” ўз ишини бешга қиляпман деб ўйлаяпти… Сайловларда ҳам бу масала муҳокама қилинмади. Бу ҳеч кимга керак эмасми?” — деб сўради Шавкат Мирзиёев.
Шарҳлар