«Ўзбеккино» ёш кинорежиссёрларга бeғараз ёрдам кўрсатади

«Ўзбеккино» ёш кинорежиссёрларга бeғараз ёрдам кўрсатади

«Ўзбеккино» кинофильмларни яратишда ёш кинорежиссёрларга ҳар томонлама кўмак кўрсатади. Улар тасвирга олиш учун ўзларига зарур бўлган ускуналар, костюмлар, транспортни беғаразлик асосида олади», – деди 30 декабрь Очиқ эшиклар кунида агентлик раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов.

Очи эшиклар куни доирасида DigiCon6 Asia Awards 2019 фестивалида совринли ўринларни эгаллаган ёш режиссёрларга грантлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, қисқа метражли “Чой” фильмининг таниқли ёш режиссёри ҳамда Канн ва Гонконг фестивалларининг совриндори Шокир Ҳолиқов тўлиқ метражли фильм олиш учун 1 млрд сўм миқдорида грант олди.

“Совға” фильми «Next Generation» мукофотига сазовор бўлган режиссёр Маҳлиё Асқаралиевага қисқа метражли фильм яратишга 500 млн сўм топширилди. Шунингдек 10 нафар ёш кинорежиссёр 20 млн сўмдан грантларга эга бўлишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.