Кечки Анҳор: 4 март янгиликлари
Volkswagen компанияси “Жиззах” ЭИЗда автомобиллар ишлаб чиқаради. «Ўзавтосаноат» ва Volkswagen Group Rus енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳақидаги келишувни имзолади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 мингта автомобилни ташкил қилади.
Темир йўл вокзалларида валидаторлар пайдо бўлади. Улар вокзалларга кириш жойига ўрнатилади, мобил валидаторлар эса “проводник”ларда бўлади. Валидаторлар қачон пайдо бўлишига аниқлик киритилмаган. Бундан ташқари, 55 та аэропорт, темир йўл ва автовокзал ҳудудида, шунингдек жамоат жойларида 4 Мбит/с тезликка эга Wi-Fi пайдо бўлади.
Нефть базаларида 24 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди. «Ўзнефтгазинспекция» январь ойида ҳудудий базалар томонидан нефть маҳсулотларини сотишда йўл қўйилган қонунбузарликларни аниқлади, уларнинг орасида камомад, сифатни бузиш ва нефть маҳсулотларини талон-тарож қилиш каби қонунбузарликлар қайд этилади.
Мақсуда Мустафаева Ўзбекистон тарихида тўртинчи ҳоким аёлга айланди. У Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди. Бундан олдин у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишларди.
Шарҳлар