Кечки Анҳор: 5 март янгиликлари
Украинага Ўзбекистонда етиштирилган 15 тонна кўкат киритилмади. “Харьков-Центральный” божхона постида шивит ва петрушканинг фитосанитария назорати пайтида мутахассислар товарга фитосанитария сертификати йўқлигини аниқлашган.
Суд 73 ёшли аёлни ўлгунча калтаклаган эркакни 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Воқеа 21 сентябрь куни Намангандаги “Фаворит” қаҳвахонаси ёнида содир бўлган. Маҳкум қилинган шахс ўша куни соат 00:45 гача тунги барда бўлган ва алкоголь ичимликларини истеъмол қилган. 32 ёшли Шариф Отабоев кўчага чиқиб клуб орқасидаги ҳожатхонада ишлаётган Надежда Кутяновага мурожаат қилиб, “енгил табиатли аёллар” ҳақида сўраган. Аёл ундан кетишини сўраган, эркак эса аёлнинг бошиға ғишт билан 11 марта урган
Зулайҳо Маҳкамова Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. 2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб Маҳкамова Аёллар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаганди.
Wilberries Ўзбекистонни истиқболли бозор сифатида кўриб чиқмоқда. Компаниядагилар Ўзбекистонни жуда истиқболли бозор деб ҳисоблаб, республика иқтисодиётига ўз маблағларини инвестиция қилиш билан бозорга кириш масаласи устида ишлашга тайёр эканликларини билдиришмоқда.
Шарҳлар