Келаси йил 1 январдан 28 та маълумотнома беркор қилинади

Келаси йил 1 январдан 28 та маълумотнома беркор қилинади

Бюрократияга қарши курашиш учун 2020 йил 1 январдан бошлаб маълумотномаларнинг 28 та тури бекор қилинади. Яъни давлат органлари ва ташкилотлари уларни фуқаролардан талаб қилмайди, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари эса уларни беришни тўхтатади, дея қайд этади Norma.uz.
 
Сўз дафн қилиш фактини аниқлаш учун маълумотлар ҳамда қуйидаги маълумотномалар ҳақида бормоқда:

·         яшаш жойидан маълумотнома;
·         ариза берувчи яшаш жойида яшаши (пропискада туриши) ҳақидаги маълумотнома;
·         доимий яшовчи ва вақтинчалик пропискага қўйилган фуқаролар сони ҳақида маълумотнома;
·         яшаш муддатини кўрсатган ҳолда доимий яшаш жойидан маълумотнома;
·         истиқомат қилувчи шахслар сонини тасдиқловчи маълумотнома;
·         яшаш хоналарида истиқомсат қилувчи шахсларни кўрсатиш ҳақида маълумотнома;
·         ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (пропискада туриши) ҳақида маълумотнома;
·         фуқаро бир ўзи яшаши фактини тасдиқловчи маълумотнома;
·         оила аъзолари пенсионер билан у ўлган кунга бирга яшаганини тасдиқловчи маълумотнома;
·         бегоналарнинг парваришига муҳтож 80 ёшга етган кекса фуқарони парвариш қилганлик даврини тасдиқловчи маълумотнома;
·         қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
·         боқувчиси ўлган кишининг қарамоғида бўлган оила аъзоларининг таркиби ҳақида маълумотнома;
·         ўлган фуқаронинг ходим билан қариндошчилик даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
·         шахсий томорқа хўжалигида ишлайдиган фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома;
·         фуқаро ногиронни парвариш қилаётганини тасдиқловчи маълумотнома;
·         ишсизлик ҳақида маълумотнома;
·         ўлган боқувчининг ота-оналаридан бири, турмуш ўртоғи, бобоси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглиси ўлган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларининг парвариши билан улар, ишлайдиганларга бола парвариши бўйича иш ҳақини сақламасдан таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшгача банд бўлгани ҳақида маълумотнома;
·         касал аёллар (сил, тери ва таносил касалликларининг оғир ҳолатлари, диабетда йирингли яллиғланиш, псориаз) алоҳида хонада яшаши зарурати ҳақида маълумотном;
·         даромади паст оилада якка ўзи 2 ёки ундан ортиқ вояга етмаган болаларни тарбиялаётган аёллар ҳақида маълумотнома;
жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларнинг, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум қилинган шахсларнинг тавсифномалари берилган маълумотномалар ва бошқалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.