Кинелдаги вокзалда тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари поезд билан олиб келинади

Кинелдаги вокзалда тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари поезд билан олиб келинади

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федератсиясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан, ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинел-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
 
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 24 август куни Самара областидаги «Кинель» станциясига етиб келади.
 
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 400 га яқин Ўзбекистон фуқароси Самара областидаги вокзалда яшашга мажбур бўлаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.