Комиссия Юнусобод метросидаги фожиа қурбонларининг оилаларига тўланадиган пул миқдорини ҳисобламоқда
Юнусобод метро йўналиши қурилишида юз берган фожиа қурбонларининг оилаларига тўланиши керак бўлган пул миқдорини ҳисоблаш ишлари давом этмоқда. Ўшанда 6 киши ўпирилган ер остида қолганди.
Ўша куннинг ўзида фожиа сабабларини ўрганиш бўйича давлат комиссияси ташкил қилинди. Унга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вакиллари ҳам кирди. Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаевнинг сўзларига кўра, айни пайтда фожиа сабаблари ўрганилмоқда ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига тўланиши керак бўлган пул миқдори ҳисобланмоқда. Ушбу жараёнда ишлар прокуратура билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Бундан олдин 2019 йил 18 декабрда ташкил қилинган Ҳукумат комиссиясининг топшириғига кўра “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси 19 декабрь куни ҳар бир ҳалок бўлган кишининг оиласига 100 млн сўмдан тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Шарҳлар