Коронавирус Ўзбекистонда: охирги янгиликлар
Ўзбекистонда инфекцияга чалинганлар сони 694 кишига етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокими ижарага берувчилардан ижара ҳақини талаб қилмасликни илтимос қилди
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қайд этишича, узоқдан келган фуқаролар бор, уларнинг кўпчилиги карантин сабабли вақтинчалик ишлай олмаяпти. “Шу муносабат билан мен ижарага берувчиларга мурожаат қилиб, улардан ушбу қийин кунларда сабр-тоқатли бўлишни, ижарачиларнинг аҳволини тушунишни ва вақтинчалик улардан ижара ҳақини талаб қилмасликни илтимос қилардим. Фикримча, агар вақтинчалик тўланмаган ижара ҳақини ижарачи кейинроқ тўласа, адолатдан бўларди”, – дейди ҳоким.
Президент: Биз Россиядан 500 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратини харид қилдик
Аппаратларнинг биринчи партияси яқин кунларда етказиб берилади. Шунингдек Хитойдан 200 мингта ва Германиядан 50 мингта тест-тизим харид қилинди, дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, Туркий кенгаш доирасида мамлакатлар давлатлар ўртасидаги товар айланмасини инқироздан олдинги даражада ушлаб туришни, юк ташувларига белгиланган тарифларни пасайтиришни келишиб олган.
Коронавирус туфайли иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман агросектор томонидан копланади
Охирги уч ой ичида пандемия натижасида ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда ун импортининг ҳажми қарийб 50% га, дон 31% га камайган, дея қайд этади президент матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ҳажмларини ошириш учун 10 минг гектар майдондаги янги боғлар ва майдони 9000 гектар майдондаги токзорлар қатор оралиғига картошка, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, салат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири, полиз экинларини экишни топширди. Лалми ҳудудларда эса қудуқлар қазиб, токзорлар яратиш режалаштирилган.
Самвел Бабаян Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Юк шифокорларга аталган бўлиб, уларда ҳимоя кийимлари тўплами бор. Юк ҳажми ҳақида маълумот йўқ.
Ўзбекистонда Uydaqoling.uz портали ишга тушди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган порталда масофадан туриб фойдаланиш мумкин бўлган рақамли хизматлар ва сервислар ҳақидаги ахборот тўпланган.
Ижтимоий тармоқларда #яневирус (мен вирус эмасман) хештеги ишга тушди
Хештег Соғлиқни сақлаш вазирлигининг уй ҳайвонларини фақат қўлқопларда ушлаш кераклиги ҳақидаги тарқатмасидан кейин пайдо бўлган. ЖССТ эса ҳайвонлар билан контактдан кейин, E.coli ва сальмонеллани юқтирмаслик учун қўлларни ювишни тавсия этади.
Шарҳлар