Коронавирус Ўзбекистонда. Охирги янгиликларни ўқинг
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Карантин даврида электр ҳисоблагичларни текшириш кейинга қолдирилди
Текшириш ишлари 6 апрелдан санитария-эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар тўхтатилади.
Итларни сайрга олиб чиқиш тақиқланмаган
Итлар билан сайрга чиқиш мумкин, аммо уйнинг ёнида. Бу ҳақда Anhor.uz мухбирига ИИББ матбуот хизмати маълум қилган.
Матбуот хизмати бугун юз берган воқеага изоҳ берди. Маълум бўлишича, Тошкентда истиқомат қилувчи аёлнинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходими даставвал унга жарима билан таҳдид қилган, кейин эса итни машина билан босишга уринган. «ИИББ раҳбарияти юз берган воқеа ҳолатларига аниқлик киритиш лозимлигини билдирди», – дейилади хабарда.
Онкологик беморлар учун дорига фуқаролар фақат ўз автомашинасида бориши мумкин
Карантин шароитларида онкологик беморларнинг қариндошлари ўз машинасида дори олиб келишга бориш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар ёнида рецептга ва шифокор хулосасига эга бўлиши керак.
Бугундан бошлаб автомобилларга стикер олишга аризаларни қабул қилиш яна тикланди
Аризаларни қабул қилиш соат 18.00 дан бошланади. Қайд этиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлиги 4 апрелдан ариза қабул қилишни вақтинчалик тўхтатганди, чунки ишлов берилмаган аризалар сони 60 мингдан ошиб кетганди.
Нью-Йоркда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўтган ҳафта Нью-Йоркда коронавирусга чалинган икки нафар ўзбекистонлик вафот этган. Ҳаётдан кўз юмганларнинг бири эркак, иккинчиси аёл бўлиб, уларнинг ёши 50-60 атрофида бўлган. Коронавирусга чалинган орасида бошқа ўзбеклар ҳам бор, дея қайд этади “Америка овози” нашри.
Ўзбекистон шу йилнинг май ойидан бошлаб ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини ишлаб чиқаради
Биринчи босқичда хорижлик ҳамкорлар 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни ва 30 та иш ўрнини яратишни режалаштирмоқда. Иккинчи босқичда 5-6 млн долларгача инвестиция қилиш ва 100 тагача иш ўрнини яратиш кўзда тутилган.
Шарҳлар