Журналистлар СИ ёрдамида сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилиб, Украина шаҳарларидаги вайронагарчиликлар кўламини баҳолади

Бахмут
Бахмут в январе 2023 года. Фото: REUTERS/Oleksandr Ratushniak

“Важные истории” нашри Германиянинг Tagesspiegel нашри ва Vertical 52 лойиҳаси билан биргаликда Украинанинг Россия томонидан босиб олинган энг кўп зарар кўрган учта шаҳри – Мариуполь, Северодонецк ва Бахмутдаги вайронагарчиликлар кўламини ўрганиб чиқди.

Визуал тадқиқотда журналистлар фаол жанговар операциялардан олдинги ва кейинги радиолокацион сунъий йўлдошлар маълумотларини солиштириш учун машинани ўргатишга асосланган махсус калибрланган моделдан фойдаланди. Бу вайрон қилинган қурилмалар майдонини тахминий баҳолаш имконини берди.

Бу усул биринчи марта Ғазо секторидаги вайронагарчиликларни ҳужжатлаштириш учун ишлатилганди. Украинага нисбатан радар таҳлили экспериментал ҳисобланади.

Фотосуратлардан фойдаланиб, журналистлар уруш Мариуполнинг 50 фоизини, Северодонецкнинг 59 фоизини ва Бахмутнинг 71 фоизини вайрон қилганлигини аниқлашди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.