Коронавирус Ўзбекистонда. Шу соат янгиликлари билан танишинг
Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Аҳолини оммавий равишда тестдан ўтказиш режалаштирилмаяпти
Мамлакатнинг бош давлат санитар инспектори Нурмат Отабеков оммавий тестдан ўтказишни “мақсадга мувофиқ эмас ва имконсиз” деб атади. Эпидемиологик ҳолат салбий бўлган ҳудудлардан келган барча шахсларни ва коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган ҳаммани тестдан ўтказиш йўлга қўйилди. Бу тестдан ўтказишнинг оптимал усули ҳисобланади», – дейди у.
Ёши 65 дан катта фуқароларга уйдан чиқиш тақиқланди
Кўчага фақат уйга яқин жойда жойлашган дорихонага ва дўконга бориш учун рухсат этилади.
Ўзбекистон Қирғизистон ва Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Афғонистонга тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, тепловизорлар, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни ва болалар учун кийим-кечаклар юборилди. Юк ҳажми ҳақида хабар берилмаган.
Ўзбекистондан Қирғизистонга ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бир марталик ҳимоя комбинезонлари, респираторлар, қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, пирометрлар ва тест-тизимлар юборилди.
Карантин даврига хайрия акциялари чекланди
Коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус республика комиссиясининг қайд этишича, хайрия акциялари аҳоли орасида коронавирус тарқалиши тавфини оширади. Эҳтиёжмандларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги махсус фонд ва ёрдам маркази орқали ёрдам бериш мумкин.
Шарҳлар