Коронавирус Ўзбекистонда – шу соат янгиликларини ўқинг
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1565 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
ИИВ нега постлардаги ҳарбийлар қуролланганига изоҳ берди
«Ушбу зарурат республика ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда, энг аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва ушбу касалликнинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олиш, шунингдек у назорат остидан чиқиб кетмаслигини таъминлаш мақсадларида белгиланган чоралардан бири ҳисобланади», –деди ушбу идора матбуот котиби Шохрух Ғиёсов. ИИВда ушбу вазиятни “нормал ҳолат сифатида” қабул қилишни маслаҳат беришмоқда.
Пенсия карталари учун комиссия бекор қилинади
Пенсия банк карталари бўйича амалиётлар учун комиссия тўловлари ундирилмайди. Тегишли қарор Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинди.
Тошкентдаги Республика перинатал маркази карантинга ёпилди
16 апрель куни янги туққан аёллардан бирида коронавирус аниқланган. У махсус ажратилган 3-туғруқхонага ўтказилди. Марказ ходимлари ва бошқа аёлларда ҳозирга қадар вирус аниқланмаган.
Хусусий тиббиёт ташкилотларига коронавирус тестларини ўтказишга рухсат берилди
Лаборатория тестлари бўйича пуллик хизматларни шу йилнинг 1 сентябрига қадар кўрсатишга рухсат берилди.
Тошкентдаги кимёвий тозалаш муассасаларига ишлашга рухсат берилди
Ишни бошлашдан олдин компаниялар ва ишга жалб этилган ходимлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида текширувдан ўтишлари керак.
Озарбайжон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Юк таркиби бир марта қўлланадиган шприцлар, бахилалар, чойшаблар, антисептиклар, дезинфекциялаш воситалари, суюқ совун, қаттиқ совун ва тиббий спиртдан иборат. Бундан олдин Ўзбекистон Озарбайжонга инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.
Шунингдек Ўзбекистон Россияга 5 млн дона тиббий ниқоб ва дока жўнатди.
Қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 1 июлга қадар узайтирилди
Ўзбекистондаги чет эл фуқароларига берилган визалар муддати узайтирилди. Шунингдек рухсат берувчи характерга эга лицензиялар ва рухсатномалар, паспортлар ва чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга истиқомат қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар, “ОСГО” полислари, автомобилни боқшаришга ишончномалар, техник кўрикдан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг муддатлари ҳам узайтирилди.
Етказиб берувчилар махсус кийимда бўлишлари керак
Энди шундай хизматни кўрсатишга лицензияси бор ва етказиб бериш билан шуғулланувчи такси ҳайдовчилари махсус кийимда (комбинезон) бўлишлари, тиббий қўлқоп ва ниқоб тақишлари зарур. Махсус республика комиссияси ана шундай қарорни қабул қилди.
Шарҳлар