Коронавирус Ўзбекистонда – сўнгги янгиликлар
Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Ҳукумат аъзолари вируслар блокаторларини тақа бошлашди
ОАВнинг қайд этишича, Жамшид Қўчқоров камзулига бейж шаклидаги қурилмани таққан, Абдулла Арипов ва Пўлат Бобожоновда улар кўкрак нишони шаклида. Бейж кўринишидаги қурилма Air Doctor деб аталади, қалқонни эслатувчи кўкрак нишони эса – Ecom Air Mask.
Вируслар блокаторини ишлаб чиқарувчи сайтда айтилишича, қурилмахлор диоксидини ажратади, ҳавони зарарсизлантиради ва “замбуруғлар, бактериялар ва вируслар каби патоген микроорганизмларни самарали нобуд қилади”. Бундай блокаторлар зарур тадқиқотлардан ўтмаган. Улар самарали-самарасиз экани номаълум.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон клиникаларини жиҳозлашга 17 млн доллар йўналтирди
Пуллар коронавирусга қарши курашиш бўйича ташкил қилинаётган клиникаларга йўналтирилади. ИТБ инфратузилмавий лойиҳалар бўйича Ўзбекистонгаянги клиникаларни жиҳозлашга 46 млн доллар тақдим этишга тайёр.
Жаҳон банки бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни салбийлаштирди
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу йил мамлакат иқтисодиётининг ўсиши 1,6% ни ташкил қилади. Йил бошида Жаҳон банки Ўзбекистонга минтақадаги энг яхши ўсиш – 5,7% ни прогноз қилганди.
Шарҳлар