Коронавирусга чалинган 13-бемор вафот этди
Самарқандлик фуқаро 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилганди. Диагностика тадқиқотларидан кейин беморга COVID-19 диагнози қўйилди.
Кейин унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасига ўтказилди. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррозидан даволанган. Шунингдек унда семириш, оғир анемия каби йўлдош касалликлар бўлган.
Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Улашиш:
Шарҳлар