Коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелгача қолдирилди
Ўзбекистонда AstraZeneca вакцинаси билан коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланади, дея маълум қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков.
Биринчи навбатда кексалар ва ногиронлар, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари эмланади.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон COVAX ташаббуси доирасида бепул топширилган 660 минг доза AstraZeneca вакцинасининг биринчи партиясини қабул қилди. "Биз ушбу вакцинанинг яна 1,5 миллион дозасини кутмоқдамиз", деди Атабеков.
Аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев оммавий эмлаш 23-24 март кунлари бошланиши ҳақида хабар берган эди.
Нурмат Отабековнинг баёнотига кўра, 1 апрел санаси бирламчи тиббий ёрдам тизими бўғинининг эмлашга тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда танланган.
Шарҳлар