Маданий мерос департаменти Бош прокуратурага Минг Ўрик ёнида бошланган қурилиш ишлари бўйича мурожаат юборди
Минг Ўрик ёдгорлиги ёнида Тошкент шаҳар ИИББ Маънавият ва маърифат маркази қурилмоқда. Маданий мерос департаменти Тошкент шаҳар ИИББга ва қурувчи ташкилот Power Construction Planet МЧЖга белгиланган тартибда қурилиш ҳақидаги ҳужжатларни Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгашига тақдим этишини сўраб мурожаат қилди.
“Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзма равишда огохлантирилишига қарамай ҳамда ИИББ томонидан ҳужжатлар тақдим этилмасдан қурилиш ишлари 2 майдан бошлаб яна давом эттириб келинаяпти”, – дейилади хабарда.
Фотосурат: Маданий мерос департаменти/Facebook
2021 йил 4 май куни Департамент ўз ваколати доирасида ўзбошимча қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича чораларни кўриш илтимоси билан Бош прокуратурага мурожаат юборган.
ИИББ эса барча зарур ҳужжатлар Илмий-эксперт кенгашига тақдим этилгани ҳақида маълум қилганди.
Шарҳлар