Маданият вазирлиги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ҳудудида тураржой мажмуи қурилиши ҳақидаги хабарни рад этди

Маданият вазирлиги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ҳудудида тураржой мажмуи қурилиши ҳақидаги хабарни рад этди

Маданият вазирлиги пойтахтдаги Ғафур гулом номидаги истироҳат боғи истироҳат боғининг ўрнида тураржой мажмуи қурилиши ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар беради Sputnik вазирликка таянган ҳолда.
 
«Боғ ҳудудида ҳақиқатдан ҳам иш жараёни бошланган. Енгил конструкцияларни бузиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳага кўра, боғ зонасида тураржой мажмуи қурилиши кўзда тутилмаган», — дейилади хабарда.
 
Тез орада эскирган аттракционлар ва ўйин ускуналарининг эгалари уларни объект ҳудудидан демонтаж қилишади. 
 
«Боғ ҳудудидаги кўл, дарахтлар ва бошқа ўсимликлар реконструкция пайтида зарарланмаган, улар мунтазам равишда парвариш қилинмоқда», — дея таъкидлайди  Маданият вазирлиги.
 
2000 йил ёзида Ғ.Ғулом номидаги истироҳат боғини модернизациялаш ва янгилашга қарор қилинган эди. У BMP Smart Decision Private Limited компаниясига тегишли инвестицион мажбуриятлар билан 49 йилга берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.