Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари Фарғонада хўроз урушларининг олдини олди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари Фарғонада хўроз урушларининг олдини олди

Фарғонада ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пул тикиб хўроз уриштириш учун ташкил этилган арена аниқланиб, унинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беради.
 
Маълумотларга кўра, 5 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н.га тегишли бўлган Ёруғлик кўчасида жойлашган миллий ўйинлар учун мўлжалланган ўйингоҳда қонунга хилоф равишда хўроз уриштириш ўйинини ташкил этганлиги аниқланган. Натижада 11 та хўроз ва 1 миллион 34 минг сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун: Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.