Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тамаки ва алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси декабрда бошланади
Шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар маҳсулотларни идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш ҳамда унинг кейинги кузатуви процедураларини аста-секин жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасида қатнашади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Тадбиркорларнинг тажриба лойиҳасида кўнгилли равишда иштирок этиши уларни акциз маркалари билан мажбурий маркировка қилиш ва давлат тилида маркировка қилиш процедураларига амал қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
2019 йил декабрь ойидан бошлаб, сигареталар ва алкоголь маҳсулотлари идентификациялаш воситалари билан маркировка қилинадиган ва уларнинг кейинги назорати амалга ошириладиган товарлар рўйхатига киритилади.
Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Сигаретларни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом ва Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом қабул қилинди.
Шарҳлар