Мактабгача таълим тизими ходимларининг иш ҳақи оширилади

Мактабгача таълим тизими ходимларининг иш ҳақи оширилади

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан “Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди.
 
Унга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳудуддаги болалар боғчаларининг сонига қараб, I, II ва III гуруҳларга бўлинади ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.