Masdar компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини қуриш бўйича иккита тендерда ғолиб чиқди
20 май куни Самарқанд ва жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича тенден ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Электр энергиясининг ҳар бир кВт соатига 1,791 цент (1,57 цент электр энергияси учун ва + 0,221 цент электр тармоғи ускуналари учун) таклифи билан Abu Dhabi Future Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.
Шунингдек, ҳар бир кВт соат электр энергияси учун 1,823 цент (1,578 цент электр энергияси учун ва + 0,245 цент электр тармоғи ускуналари учун) таклиф билан худди шу компания Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуёш электр станциясини қурадиган бўлди.
Лойиҳалар доирасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи инвестор қуёш электр станциясини, шунингдек 220 кВ ли янги кичик станцияни қуриши керак.
Шарҳлар