Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг камчиликлари устида ишлашга чақирмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишда маъқуллади. Унинг учун депутатларнинг 98,4% овоз берган. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди барча манфаатдор томонларни, биринчи навбатда, ОАВ вакилларини қонун лойиҳасининг муҳокамасига ва унинг камчиликлари устида ишлашга чақирмоқда.
«Шубҳасиз, қонун лойиҳасини айни пайтда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган кўринишда қабул қилиш мамлакатдаги бутун медиабозорнинг молиявий барқарорлигига тўлдириб бўлмас зарар етказади, теле- ва радиоканаллар миллиардлаб сўм даромадини йўқотади», – дея қайд этади фонддагилар.
Хусусан, лойиҳа билан бир блокда товарнинг такрор рекламасини жойлаштиришга тақиқ ўрнатиш таклиф этилмоқда. Фонддагиларнинг қайд этишича, бир товар рекламасини бир реклама блокига жойлаштириш амалиёти бутун дунёда қўлланади, кўп ҳолларда ушбу амалиётдан йирик халқаро реклама берувчилар (инвесторлар) фойдаланади.
Шунингдек умумий реклама ҳажми бир соат эфир вақтининг 15% дан ва суткалик эфир вақтининг 10% дан ошмаслигини кераклигини белгилаш таклиф этилмоқда.
«Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларда теле- ва радиоканалларда реклама вақтининг ҳажмига доир чекловлар мавжуд эмас. Европа Иттифоқи, Марказий Осиё мамлакатлари, Индонезия, Озарбайжон, Беларусь каби мамлакатларда реклама суткалик эфир вақтининг 20-25% дан ошмаслиги керак».
Фонд мутахассисларининг фикрига кўра, 30 дақиқалик теле- ва радиоэшиттиришларда ОАВ таҳририятларига лойиҳада белгиланган 3 дақиқа ўрнига беш дақиқалик реклама блокини жойлаштиришга рухсат берилиши керак.
"Баъзи бир товарлар ва хизматларнинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, шахсий тиббий гигиена воситалари, тиббий хизматлар, шунингдек, болалар учун кўкрак сути ўрнини босувчи ёрмалар каби озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни тақиқлашга заруриятни янада чуқурроқ ўрганиш керак".
Фонд босма ОАВ реклама ҳажмининг чекланишидан сезиларли даражада азият чекади деб ҳисоблайди.
«Шундай қилиб, Ўзбекистонда реклама жойлаштириш учун талаб бозорда мавжуд бўлган миллий телерадиоканаллар таклифидан анча юқори бўлган вазият юзага келади. Натижада, реклама берувчилар сунъий равишда чет эл телеканаллари ва чет эл Интернет платформаларига суриб қўйилади, уларнинг даромадлари кўпинча Ўзбекистон иқтисодиётига кирмайди ва бизда солиқ солинмайди. "
Март ойида фонд томонидан ушбу қонун лойиҳасининг асосий ташаббускори ва ишлаб чиқувчиси бўлган Монополияга қарши қўмитага ушбу қонунчилик ҳужжати қабул қилинишида салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялар юборилди. "Бироқ, ушбу таклифлар парламент муҳокамасига киритилган лойиҳада акс эттирилмаган", – дея хулоса қилади фонд.
Шарҳлар