Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси минг нафар аёлга ёрдам йўллади

Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси минг нафар аёлга ёрдам йўллади

Минг нафар аёл масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 1 млн сўмдан маблағ олди. Бу ҳақда Миллий медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат жамғармасининг васийлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёева телеграм-каналда маълум қилди.
 
«Пандемия бизни хайрия ишларига бошқа бурчакдан назар ташлашга мажбур этди. Ёрдам кўрсатар эканмиз, у ортидан салбий оқибатларни олиб келмаслиги керак, яъни иложи борича “алоқа қилмаслик” қоидасига амал қилиш лозим. шу тарзда «Xavfsiz Yordam» лойиҳаси пайдо бўлди», – деб ёзади Саида Мирзиёева.
 
Лойиҳа доирасида мингта Uzсard пластик картаси чиқарилди, уларга Жамғарма томонидан бир миллиард сўм ўтказилди. Бу карталар карантин туфайли қийин молиявий аҳволга тушиб қолган аёллар учун мўлжалланган. Аёллар рўйхатини тузишда Ўзбекистон Республикаси гендер тенглигини таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси.ю Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Ҳомийлик хайрия ташкилотларини мувофиқлаштириш маркази катта ёрдам кўрсатди.
 
«Мингта — бу денгиздан бир томчи, аммо бошқалар ҳам биздан ўрнак олишига умид қиламиз. Картага ўтказилган бир миллион сўм – бу бироз вақт таъминотни сақлаш имконияти», – дея хулоса қилади Саида Мирзиёева.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.