Mening Fikrim порталини энди Жамоатчилик палатаси юритади

Mening Fikrim порталини энди Жамоатчилик палатаси юритади

Ўзбекистон Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил қилинади, ҳар бир ҳудудда эса унинг бўлимлари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли фармон имзоланди.
 
Фрмон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Марказ тугатилади. Шунингдек Mening fikrim веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига берилади.

Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:

– 18 нафар аъзо президент томонидан тайинланади;
– 18 нафар аъзо ННТ, ОАВ томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан ва жамоатчилик вакилларидан танлаб олинади;
– 14 нафар аъзо ҳудудий жамоатчилик палаталарининг вакиллари ҳисобланади.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади.

Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари аъзоларининг ваколат муддати Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталарининг биринчи умумий йиғилишлари ўтказилган кундан бошлаб, 3 йил этиб белгиланади.

Жамоатчилик палатасининг вазифалари:

– аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталарига ва Ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориш;

– илмий-эксперт гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ташаббус кўрсатиш, бу борадаги давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;

– фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларни сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш, ахборот эркинлиги кaфoлaтлaрини тaъминлaш бўйича муҳoкaмaларга жaлб этиш ҳамда мазкур масалаларга оид амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.