МИБ ходимлари 353 минг доллардан зиёд миқдордаги қарздорликни ундирди
Тошкент шаҳар Чилонзор туман Мажбурий ижро бюроси хусусий корхона қарздоридан 353 минг доллардан ортиқ миқдордаги қарздорликни ундирди. Ундириш ишлари Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 06.07.2020 йилдаги №4-10-2002/103-сонли ижро варақаси асосида амалга оширилди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар беради.
«Ўша куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддаси асосида ижро ишини қўзғатиш ҳақида қарор чиқарилди ва қарздорга кўнгилли равишда бажариш учун 10 кун муддат берилди», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, кўнгилли ижро учун ажратилган вақт ўтиши билан давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисобрақамига инкасса топшириқномаси юборилган. Мажбурий ижро чоралари натижасида асосий қарздорлик, 16 минг доллар миқдорида пеня ва почта харажатлари ундирилди, пуллар тўлиқ миқдорда ундирувчининг ҳисобрақамига ўтказилди.
Шарҳлар