МИБ неваралари билан кўчирилган аёл ҳақидаги ахборотга изоҳ берди

Сал аввалроқ биз Бола ҳуқуқлари бўйича вакил офисига фуқаро Дадахўжаевадан унинг оиласини икки ва тўрт ёшли икки невараси билан бирга бошқа тураржой тақдим этмасдан уйдан чиқариб юборишаётгани ҳақидаги аризаси келиб тушгани ҳақидаги маълумотни чоп этгандик. Омбудсман Алия Юнусова “Мажбурий кўчишни, шу жумладан бошқа тураржой тақдим этмасдан туриб, куз-қиш, ёмон об-ҳаво шароитлари даврига тайинлайдиган органларнинг позициясини” тушунмаслигини қайд этганди. 

Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг матбуот хизмати Anhor.uz нашрига берган изоҳида «Суд ҳужжатлари ва органларнинг бошқа ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунда йил фаслига қараб (бу ерда: қиш), номулкий характердаги ижро ишини бажармаслик кўрсатилмаганини қайд этади.  
 
20 январь куни Янгийўл туман МИБ фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2019 йил 13 ноябрдаги варағи асосида Б.Дадахўжаевани бутун оиласи билан ишлаб чиқариш цехининг биносидан кўчириш тўғрисидаги ижро ишини қўзғатганди. МИБ берган маълумотга кўра, қарор нусхаси Б.Дадахўжаевага тақдим этилган.
 
«Ушбу ижро варағини бажариш бўйича мажбурий чоралар 17 ноябрга белгиланган ва тегишли тартибда масъул ташкилотларга ҳамда фуқаро Б.Дадахўжаевага юборилган», – дея қайд этади идора.

МИБ маълумотларига кўра, Б. Дадахўжаева шу куни “келишни ва жараёнда қатнашишни рад этган”. Эртаси куни фуқаро Янгийўл туман МИБга чақиртирилган, бу ерда у тушунтириш хатини ёзиб берган.

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 (1) моддасига мувофиқ, бешта энг кам иш ҳақи миқдорида (1,1 млн сўм) маъмурий жаримани қўллаш ҳақида ҳамда 14.08.2007 йилдаги (№ ПҚ-722) президент фармонига кўра бешта энг кам иш ҳақи миқдорида (1,1 млн сўм) ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган, бу билан ҳам Дадахўжаева таништирилган».

Ижро варақаси бўйича такрорий мажбурий чоралар 27 ноябрга тайинланган, бу ҳақда тегишли ташкилотларга ҳамда фуқаро Б.Дадахўжаевага хабар юборилган, аммо у жараёнда қатнашишдан бош тортган, дея қайд этади МИБ.
 
«Бугунга келиб, такроран учинчи марта, 2 декабрдаги кўрсатма билан ушбу ижро варақасини ижро этиш бўйича мажбурий чоралар 9 декабрь соат 15:30 га тайинланган, маълумот масъул ташкилотларга юборилган», – дея хулоса қилади ташкилот.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.