МИБ: Ольга Абдуллаевани кўчириш ҳақидаги иш бўйича ижро иши тўхтатилди
Сал аввалроқ биз Ольга Абдуллаеванинг иши ҳақида ёзгандик. Унинг сўзларига кўра, Мажбурий ижро бюроси (МИБ), агар у 11 сентябргача шаҳар судининг қарорини Олий судда тўхтатишга эришмаса, унда унинг оиласини мажбурий тартибда кўчиришлари, Содиқ Азимов кўчасида жойлашган уйини эса бузишларини айтиб таҳдид қилган.
МИБ Бошқармасида қайд этишларича, “Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг О.Абдуллаевани Яшнабод тумани, С.Азимов 3 тор кўчаси, 15А уй манзили бўйича жойлашган уйдан «Trening Projekt» МЧЖ фойдасига кўчириш ҳақидаги 11.10.2019 йилдаги ижро варақаси асосида МИБнинг Яшнабод туман бўлими томонидан 21.05.2020 йилда ижро иши қўзғатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муносабати билан ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилди. 04.09.2020 йилда мажбурий ижро ҳаракатлари давомида иккала томоннинг розилиги муносабати билан ижро ҳаракатлари 11.09.2020 йилгача қолдирилди”.
Шарҳлар