Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ичан-Қалъа” музейида 1,1 млрд сўмлик тендерда қонунбузарликларни аниқлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ичан-Қалъа” музейида 1

12 август куни “Ичан-Қаъла” Давлат музей қўриқхонаси томонидан махсус ахборот порталида “Мухаммад амин Инок” мадрасасида Хоразм Маъмун академияси тарихини ёритувчи “Мажлис Уламо” доимий замонавий музей экспозициясини шакллантириш ишларини бажариш бўйича ўтказилган танлов эълон қилади. Мазкур ишнинг бошланғич нархи – 1 144 647 500 сўмни ташкил этди, деб ёзади Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати.

Мазкур танловларга учта иштирокчи ўз номзодини қўйиб, барча хужжатларни топширган. “Loona” – 1 105 775 000 сўм, “Projects Design Style” – 1 023 556 500 сўм ва “Ziynat dizayn” – 1 075 138 000 сўм нархлар билан ўз таклифларини берганлар.

22 август куни “Ичан-Қаъла” ғолибни эълон қилади. Унга кўра, “Ziynat dizayn” ғолиб деб топилади, лекин, таклифлар ичида энг арзон нархни кўрсатган бошқа иштирокчида савол туғилади, қандай қилиб, юқори нарх таклиф этган хўжалик юритувчи тендерда ғолиб бўлиши мумкин.

Буюртмачи эса, ўз навбатида танлов қилишда нархга эмас, иш сифатига қаралганини таъкидлайди. Бу билан “Projects Design Style” нинг шубҳалари тўхтамайди, чунки бу тадбиркорнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситилишининг яққол мисоли эди, – дейилади хабарда.

Буюртмачи эса, ўз фикрида туриб олиб, икки кундан сўнг, ғолиб номини эълон қилган эълонини янгитдан таҳрир қилиб, норозилик билдираётган иштирокчини тендердан чиқазиб ташланганини, бунга сабаб эса иштирокчи учун зарур ҳужжатлар тўлиқ топширилмагани айтилади.

Ўз ҳақ-ҳуқуқлари икки маротаба камситилган тадбиркор, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат этади.

Махсус комиссия мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14 моддаси, 1-хатбоши талаблари бузилганлиги аломатлари аниқланади. Яъни, “Ичан-Қаъла” Давлат музей қўриқхонаси тендер иштирокчиларига тўлиқ талабларни кўрсатмаган бўлиб чиқади.

Бу эса, иштирокчи нотўғри четлатилганини англатади. Шундан сўнг, Махсус комиссия мазкур ҳолатга иш қўзғатади ва ўрнатилган тартибда кўрсатма беради.
Бундан ташқари, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 2 моддасига кўра, тендерни ноқонуний деб топиб, имзоланган шартномани бекор қилади. Бу эса, ўз навбатида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, ўрганишлар натижасида аниқланган маълумотлар ва ҳужжатлар судга топширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.