Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияга ташриф буюришини эълон қилди

Foto: Getty Images

Венесуэла президенти Николас Мадуро тез орада Россияга ташриф билан боришини маълум қилди. Бу ҳақда у телеэфир чоғида айтиб ўтган, деб ёзади “ТАСС”.

“Президент Путинга етказиб қўйинглар, тез орада унинг олдига бораман”, — деди Мадуро Россиянинг Венесуэладаги элчиси Сергей Малик-Багдасаровга мурожаат қилиб.

Мадуро сафари қачон амалга ошишига аниқлик киритмади.

Мадуронинг ташрифи ишлаб чиқилаётгани ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков январдаёқ маълум қилганди. У бундай учрашувга эҳтиёж “ҳозир бор”лигини таъкидлаган, аммо ташрифнинг тахминий муддатига аниқлик киритмаган эди.

Мадуро сўнгги марта Россияга 2019 йил сентябрида келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.