Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компанияси томонидан рақобат тўғрисидаги қонуннинг бузилиши белгиларини аниқлади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Uzautomotors” АЖда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.
Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “ Uzautomotors” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Бундан олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир нечта депутати UzAuto Motors фаолиятини ўрганиш ва у томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ЎзР қонунига амал қилинишини ўрганиш илтимоси билан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Н.Ш.Шариповга парламент сўровини юборганди.
Шарҳлар