Алексей Навальний Москвадаги Борисов қабристонига дафн этилди

Фото: радио Молдова

Алексей Навальний Москвадаги Борисов қабристонига дафн этилди.

Унинг жасади солинган тобут Фрэнк Синатранинг My Way (“Менинг йўлим”) қўшиғи мусиқаси ва “Терминатор 2” фильмидаги мусиқа остида қабрга туширилди (Навальний бу фильмни жуда яхши кўрарди, буни у кўп марта тан олган).

Қабристонга кира олган одамлар қабрга бир ҳовуч тупроқ ташлади.

AP агентлиги томонидан олиб борилган трансляция ортида полиция ходимларининг радио орқали гаплашаётгани эшитилган, кимдир “оператив штабга келишни” сўрашган.

Қабристонга кириш учун навбат юзлаб метрларга чўзилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.