Мудофаа вазирлиги 30 миллион сўмга иккита ручка буюртма қилди

Мудофаа вазирлиги ҳар бири 15 миллион сўм бўлган юқори сифатли иккита олтин қопламали ручка сотиб олишни режалаштирмоқда. Лотнинг умумий қиймати 30 миллион сўмни ташкил этади. Блогер Kurbanoff.net давлат харидига эътибор қаратди.
 
Таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати 16 июн.
 
Вазирлик ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.