Музейларда очиқ эшиклар кунлари ташкил қилинади
2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинади. “Очиқ эшиклар куни”да фуқаролар музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади, – дейилади Президент фармонида.
Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясига 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида музейшунослик, санъатшунослик, маданиятшунослик йўналишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ва илмий-методик кенгашларни ташкил этиш топширилди.
Маданият вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2021 йил 1 январдан бошлаб музейларнинг илмий даражага эга бўлган ходимларининг базавий лавозим маошларини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.
Шарҳлар