Наманган вилоятида маҳаллий компания 1200 ўринли карантин зонасини барпо этди

Наманган вилоятида маҳаллий компания 1200 ўринли карантин зонасини барпо этди

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин зонаси барпо этилди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар беради.
 
Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги карантин ҳудуди 2,2 гектар майдонда барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди. Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.
 
Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.
 
«Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. Ҳозирда 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган. Мақсад тез кунларда ушбу объектни ҳам фойдаланишга топширишдан иборат», — дейди қурилиш ишларини олиб бораётган «Сифат кафолат стандарт сервис» корхонаси раҳбари Аҳмаджон Мамадалиев.

Бош саҳифадаги фотосурат: Daryo

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.