Наманган вилоятида юз берган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
4 июль куни соат 05:00 да 63 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган “Самс” русумли юк автомашинани Поп тумани “Кўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ., нинг бошқарувида бўлган “Isuzu” юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р., нинг бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ағдарилган хамда “Самс” юк автоавтомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар беради.
Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ., лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси Н.Р., шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар