Наманганда қиймати 31 млн долларлик мажмуа қурилмоқда
Наманганда Merrymed Farm масъулияти чекланган жамияти қиймати 31 млн долларлик йирик мажмуа қурмоқда.
Шаҳарнинг шимолий ҳалқа йўлида 6,5 гектар майдонда меҳмонхоналар, гипермаркет, ресторан, бизнес марказ, 16 қаватли тураржой, клиника ва болалар боғчаси барпо этилмоқда.
Қурилиши 2019 йилда бошланган мажмуа тўлиқ ишга тушганидан сўнг унда 400 га яқин янги иш жойи ташкил қилинади. Лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш 2021 йилнинг 3 чорагига кўзланган.
Улашиш:
Шарҳлар