Наманганда қиймати 90 млн долларлик мажмуа барпо этилмоқда

Namangan Square  ишбилармонлик ва кўнгилочар мажмуаси қурилишини 2025 йилда якунлаш режалаштирилмоқда. Ушбу мақсадларга 90 млн доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб этилган, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг лавҳасида.


 
18 гектар майдонда тураржой бинолари ва ижтимоий объектлар, савдо нуқталари, спорт мажмуалари ҳамда 18 қаватли иккита бир хил бино жойлашади.
 
Сюжетда қайд этилишича, бу ўз мактабига, болалар боғчасига, сервис нуқталарига, супермаркетларга эга “шаҳар ичидаги шаҳар” бўлади. Қурилиш натижасида 1000 та иш ўрни яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.