Наманганда санитария-эпидемиологик назорат ходимлари 248,9 млн сўмни талон-тарож қилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ушбу ҳудуддаги санитарно-эпидемиологик осойишталик марказининг фаолияти текширилди, деб ёзади UzNews.uz Бош прокуратура Матбуот хизматига таянган ҳолда.
Текширув жараёнида маркази мансабдор шахслари Ф.Б., А.Т. и Х.С. МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн. сўм бўлган “гипохлорид кальций” дезинфекцияловчи воситасини 524,8 млн. сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош саҳифадаги фотосурат: UzNews
Шарҳлар