Нефть-газ соҳаси рақамлаштирилади

Нефть-газ соҳаси рақамлаштирилади

Шавкат Мирзиёев “рақамли кон” ва хўжалик бошқаруви ҳамда ресурслар ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни топширди.

Anhor.uz нашри тўғри рақамлаштириш талон-тарож қилишлар, қўшиб ёзишларни истисно қилишини ва коррупцион схемалардан энг яхши ҳимоя эканини кўрсатган ҳолда ушбу муаммони кўтариб чиққан эди.

“Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятларига жорий йилнинг июль ойига қадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.
 
Ушбу топшириқлар Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилишининг боришини кўриб чиқишга бағишланган йиғилишда берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.