ОАВ: Ўзбекистон коронавирус туфайли Афғонистон билан чегарани ёпиши мумкин
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Афғонистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилганидан кейин Ўзбекистон-Афғонистон чегарасини ёпишни таклиф этди, дея хабар беради centralasia.
Ушбу таклиф 24 февраль куни ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича марказий штаб мажлисида муҳокама қилинди. Бироқ Агентлик сайтида чегара ёпилиши ҳақидаги таклифни тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Агентлик хабарида мамлакатнинг бош санитар шифокори Баҳров Алматов “тармоқ ходимлари аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилиши” кераклигини айтгани таъкидланади.
Қайд этиб ўтамиз, 24 февраль куни Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги уч кишида коронавирус борлиги аниқлангани ҳақида эълон қилганди.
Беморлардан бири вирусни Эроннинг Қум шаҳрида юқтиргани маълум бўлганидан сўнг Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Шарҳлар