Олий таълим вазирлиги: Шартномаларнинг жорий қийматлари ўзгармайди

Олий таълим вазирлиги тарқатган хабарга кўра, шу йил 1 февралдан бошлаб стипендиялар ва энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши шартномалар қийматига таъсир кўрсатмайди.
 
«Пандемия шароитларида аҳолининг тўлов қобилияти пасайганини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек фарзандлари давлат олий ўқув юртларида тўлов асосида ўқиётган оилаларга имтиёзлар тақдим этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларида, шартномаларнинг жорий қиймати ўзгармасдан қолади», – дейди вазирлик матбуот котиби Фарҳод Бабашев.
 
Шунингдек у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифинг давомида 11 январдан бошлаб барча олий ўқув юртларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланишини ҳам билдирганди.
 
Соғлиғида муаммолари бўлган айрим талабалар ҳамда ижтимоий ҳимоя муҳтож талабалар ўқишни масофадан туриб давом эттиришлари мумкин. Бу ҳолда университетлар талабалар учун зарур шароитларни яратиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.