Олтиариқ ёнилғи заводида янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда
Сўнгги пайтларда ОАВда «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг Олтиариқ ёнилғи заводидаги (ОЁЗ) вазият билан боғлиқ кўплаб хабарлар бўляпти. Уларга кўра, ОЁЗнинг 450 та ишчиси Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 89-моддасига мувофиқ меҳнат шартлари ўзгартирилаётганидан норози. ФНҚИЗ маъмуриятининг қайд этишича, ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, 256 нафар ишчи саноат хавфсизлиги нормаларини ушлаб туриш учун заводда қолмоқда.
Маълумки, Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш корхонаси 1905 йилда фаолият бошлаган. Корхонанинг олтита асосий технологик қурилмалари ҳамда ёрдамчи цехлари 1940-1950 йилларда ишга туширилган ва ўша даврда мавжуд бўлган технологияларга мувофиқ 80 йилларда реконструкция қилинган. Ҳозирги кунда бешта технологик қурилмалар яроқсиз ҳолга келган.
Айтиш жоизки, ОЁЗнинг 2020 йил учун харажатлари 65,1 млрд сўмни ташкил қилган, улардан 38,16 млрд сўми ОЁЗнинг мажбурий тўхтаб туриш даврига (2020 йил апрель-декабрь) тўғри келади, мураккаб молиявий вазиятга қарамасдан ишчиларнинг иш ҳақи тўлиқ ҳажмда ва кечиктирмасдан тўланмоқда.
ОЁЗ фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ барча жиҳатларни ўрганиб чиқиб, ФНҚИЗнинг ишончли бошқарувчиси бўлган «Jizzakh Petroleum» МЧЖ ҚК қартор лойиҳаларни кўриб чиқди ва 35 га майдонда умумий қуввати 270 МВт/соатни ташкил қилувчи кўмирда ишлайдиган электр станциясини қуриш лойиҳасига тўхтади. Айни пайтда хитойдик ҳамкорлар билан биргаликда бизнес-режани ҳимоя қилиш бўйича батафсил ўрганиш ишлари бошланган.
Ушбу лойиҳа бўйича электр энергиясини ишлаб чиқариш Олтиариқ тумани аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради, асосийси эса ОЁЗ ишчиларини доимий иш ўринлари билан таъминлайди.
ФҚИЗ матбуот хизмати
Шарҳлар