ОТБ Навоийда қуёш электр станцияси қурилиши учун 17,5 млн доллар миқдорида қарз маблағини маъқуллади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва «Nur Navoi Solar» МЧЖ чет эл корхонаси (NNS) қуввати 100 МВт ни ташкил қилувчи қуёш электр станцияси қурилишига 17,5 млн доллар миқдорида қарз маблағи ажратилиши ҳақидаги келишувни имзолади. Ушбу электр станцияси Ўзбекистонда тикланадиган энергетика соҳасидаги давлат-хусусий шериклиги борасида илк лойиҳага айланади ва мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида барқарор электр энергиясидан фойдаланишни яхшилайди. Бу ҳақда банк хабарида сўз боради.
Ўзбекистоннинг марказий қисмида Навоий шаҳри яқинида барпо этиладиган электр станцияси учун молиялаштириш пакети ОТБнинг қарз маблағини, Осиё II даги хусусий сектор учун Канада иқлим фондининг (CFPS II) қарз маблағидан ташкил топади.
Қуввати 100 МВт бўлган лойиҳа ҳар йили 258,2 гигаватт-соатга яқин экологик тоза энергияни ишлаб чиқаради, бу эса йилига атмосферага 157 502 тонна карбонат ангидрид гази ташланишидан қочиш имконини беради. NNS ўз энергиясини 25 йилга тузиладиган электр энергиясини харид қилиш-сотиш шартномаси асосида Ўзбекистон миллий электр тармоғига етказиб беради.
«Қуёш электр станцияси Ўзбекистонда тикланадиган энергия манбаларига йўналтирилган хусусий секторнинг ушбу илк йирик инвестицияси сифатида ҳар томонлама муҳим келишув ҳисобланади», – дейди ОТБнинг хусусий сектордаги амалиётлар ва давлат-хусусий шериклиги бўйича вице-президенти Ашок Лаваса. “Ушбу лойиҳа 2030 йилгача тикланадиган энергия манбалари қувватларининг камида 25% ни таъминлаш бўйича мақсадга эришишда ҳукуматга катта ёрдам беради”.
Шарҳлар