ОТБ ёшлар ва ишсизларнинг кўникмаларини яхшилаш учун Ўзбекистонга $93 млн миқдорида қарз маблағини маъқуллади

Бугун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда рақобатбардошлиликни оширишга кўмаклашиш ва ёшларда ва ишсизларда бозорда талабга эга бўлган кўникмаларни яхшилаш ҳисобидан инклюзив ўсишни рағбатлантириш учун $93 млн миқдорида қарз маблағини маъқуллаганини эълон қилди.

«Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳаси бешта устувор соҳада малакали ишчи кучини ривожлантиришга йўналтирилган. булар тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари; ахборот ва коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати; техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш.

Камида 60 000 киши, шу жумладан иш излаётган 48 000 ишсиз киши ва 500 нафар ногиронлиги бор киши лойиҳадан фойда кўради. Бундан ташқари, лойиҳа малакали ишчиларни излаётган тармоқларга ҳамда қайтаётган муҳожирларга ҳам фойда келтиради, чунки улар профилини ўзгартириши мумкин. Олтита техника ва касб-ҳунар ўқув муассасаларини модернизациялаштириш ҳисобидан лойиҳа уларни муваффақиятлар асосида таълим олиш учун мўлжалланган ресурс марказларига айлантиради. Бу, ўз навбатида, ўқув ресурсларини излаётган лойиҳа томонидан қамраб олинмаган бошқа ўқув муассасаларига ҳам фойда келтиради.
 
Лойиҳа доирасида ўқув дастурларини ишлаб чиқишдан тортиб, то иш жойида таълим олиш ва ишга жойлашишгача бўлган кўникмаларни ривожлантиришнинг муҳим босқичларида тармоқлараро ҳамкорлик йўлга қўйилади. Лойиҳа ОТБнинг Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастурини молиялаштириш бўйича дастурини тўлдиради. Ушбу дастур корхоналар ва кўникмалар ўртасида ўзаро алоқани яратишга йўналтирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.