Помпео уйғурлар муаммосини муҳокама қилмоқчи эканини айтди. Хитой томони эса уни иғвогарликда айблади
«Кеча Қозоғистонда бўлгани каби, бугун ҳам шахсий учрашувларим чоғида Хитой Коммунистик партиясининг Шинжондаги мусулмон уйғурлар, қозоқлар ва камчиликни ташкил қилувчи бошқа миллатлар ваиклларига нисбатан қатағонларини муҳокама қилишни режалаштирганман », – деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео Тошкентдаги брифингда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Помпеонинг Евросиё мамлакатлари бўйлаб турнеси “ёмон ниятли иғвогарлик ва туҳматларга тўла бўлиб, улар унинг Хитойга нисбатан шахсий ғаразгўйлигини тўлиқ фош этганини” айтишмоқда.
«Помпео амалда навбатдаги марта ҳақиқатдан ҳам дунёдаги муаммоларнинг сабабчиси эканини исботлади», – дейилади хабарда.
«Бугун Майкл Помпео ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Хитойнинг ички ишларини Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама қилмоқчи эканини билдирди. Унинг ёлғон тўқиш ва ҳар қандай ҳолатларни Хитойни қоралаш учун қўллаш “қобилияти” бизда ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди. Ушбу мавзу муҳокама қилингани ёки қилинмаганидан қатъи назар, биз барча томонлар Помпеонинг хатти-ҳаракатлари ва шантажидан жирканиши борасида биз билан якдил эканига ишончимиз комил», – қайд этилади хабарда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қуйидагиларни қайд этади: «Биз Марказий Осиёни барқарор ривожланган, гуллаб-яшнаётган ва ҳамкорлик қилаётган минтақа сифатида кўришни истаймиз. Биз минтақамиздаги йирик кучлар ўртасида қандайдир бир рақобат муносабати билан ўзимизда ёқимсиз сиёсий оқибатларни ҳис қилишни истамасдик».
Шарҳлар